Компьютер графикаси соҳасидан кетмоқчимисиз?

Унда сизни табриклайман! Бугунги кунда талаб ошиб бораётган соҳалардан бирини танлабсиз. Чунки чет элда бу соҳага талаб кучли, бизда эса энди ривожланиш жараёни кетмоқда ва яқин келажакда 3D графика мутахассислари энг керакли касб эгалари қаторига киришади.

Ва яна бир нарсани этиб ўтаман, пул топиш ниятингиз хозирча иккинчи даражали мақсадга айланиши керак. Чунки бу соҳада аввало керакли билимларни ўрганиб кучли мутахасис бўлиш ва кейингина катта даромадга харакат қилиш керак бўлади. Кўпчилик бошланғич даврда кўп пул ишлаб топмагани учун танлаган йўлидан норози ёки соҳаларини ўзгартириб юборишган. Уларнинг хатоси шундаки, бу соҳага тегишли бўлган илмни етарлича олмаганликлари ва қизиқишлари паст бўлганлиги учундир. Ушбу соҳа орқали етарлича даромад топишлик учун юқорида айтиб ўтилган хатоликларга йўл қўймаслик керак. Агар қизиқишингиз ва билим даражангиз кучли бўлса, даромадингиз ҳам ошиб боришига сабаб бўлади.

Нимадан бошлаш керак?

Албатта бу соҳага биринчи ўринда қизиқиш ва сабр керак бўлади. 3D тушунчаси ҳақида тўхталиб ўтмайман, чунки интернетда маълумотлар жуда кўп. Умумий тушунчага эга бўлиш учун, биринчи ўринда графика йўналишларида ишлайдиган танишларингиздан маслаҳат оласиз. Агар танишингиз бўлмаса, интернетдан Googlит қиласиз. Дастлаб танлаган йўналишингизда қайси график дастурлар ишлашини билиб олинг ва улар хусусида танишларингиздан ёки интернетдан маслаҳат оласиз.

Умумий дастурлар ҳақида маълумот.

Бу дастурлардан энг машҳурлари Autodesk компаниясининг 3ds Max ва Maya пакетлари бўлиб, дунё бозорида етакчи ўринда туради. Улардан қолишмай келаётган Maxon компаниясининг Cinema4Dпакети ва Side Effects Software компаниясинингHoudini пакети 3D графика мутахассислари томонидан катта эътиборга олинмоқда. Айтиб ўтилган дастурларнинг барчаси кино, телевидение, видео ўйинлар ва архитектура соҳаларида кенг фойдаланилади. Савол туғилиши мумкин, булардан қайси бирини танласам экан? –деб. Билмаётган бўлсангиз, айтишим мумкин. Бу дастурларнинг ҳаммаси ўзига хос устунлик ва камчиликларга эга. Бири бажара олмайдиган ишни бошқаси осонлик билан бажариши мумкин. Кўп мутахассислар 3ds Max дастуриниархитектура ва дизайн соҳасида кўп ишлатишса, Maya дастуринианимация соҳасида кўпроқ фойдаланишади. Лекин такрор айтаман, кучли дастурларнинг деярли ҳаммасида ҳоҳлаган йўналишингизда иш олиб боришингиз мумкин.

Шу ерда яна бир савол туғилиши мумкин. Хўп! Агар 3ds Max ва Maya дастурлари энг кучли ҳисобланса қолганларини танлашни нима кераги бор? Жавоб уларнинг нарх-навосида, чунки улар текин турмайди. Лицензияланган дастурда ишлаш учун уларни сотиб олишингиз керак. 3ds Max ва Maya кучли дастур бўлгани билануларнинг нархлари қиммат (ўртача 4000$). Қолганлари нисбатан арзон бўлса ҳам (ўртача 1000$), 3ds Max ва Maya бажара оладиганфункцияларни бемалол бажариши мумкин. Гап асосан кимга нима маъқул бўлаётганлигидадир. Худди бир одам iPhoneни зўр деб билса, бошқаси Galaxyни зўр деб тан олганидек. Гарчи ҳар иккаловида бир хилда фойдаланилсада.

Нарҳ наволардан қўрқипкетдингизми? Хечқиси йўқ. Хозир қароқчи версиялар ҳамма жойда ва ҳаркимда бор. Дастурларни топиш муаммо эмас. Ўрганиб олиш учун компанияларнинг ўзи текин версияларни сайтидан кўчириб олишга имконият қилиб беришган.

Соҳани қандай ўрганиш лозим?

Агар маъқул бўлган дастурни танлаган бўлсангиз, кейинги қилишингиз керак бўлган иш, бу дастурни қайси йўл билан ўрганишингиз. Сизнинг олдингизда 4та йўл турибди:

1. Интернет ва китоб;

2. Ўқув курслари;

3. Ўқитувчи ёллаш;

4. Шогирдликка тушиш.

Биринчи йўл қийинроқ ва ўрганишингиз учун кўп вақтни талаб қилади. Ўрганиш текин, фақат интернет трафиги учун ҳақ тўлашингиз керак. Шахсан ўзим интернет ва китоб орқали ўрганганим учун буни тавсия қилмайман. Чунки ўрганиб кетишингизга кафолат йўқ.

Иккинчи йўлни тавсия қилмайман, чунки дастурнинг бошланғич қисминигина ўргатишади. Гуруҳ ичида бўлганиз сабабли ўқитувчи хамма вақтини сизга ажрата олмайди. Кўп савол ҳам бераолмайсиз. Уларнинг шиёри, “Эслаб қолсанг эслаб қолдинг, уёғи сени муаммоинг”. Курсни тугатиб барибир интернетдан маълумот излашингиз ёки ўқитувчи ёллашингиз керак бўлади, яъни қимматли вақтингизни ва пулингизни йўқотасиз.

Учинчи йўлга кўпроқ пул кетади, лекин таъсири кучли, сабаби мутахассис сизга дастурнинг бошидан охиригача ўргатади. Ва керак пайтда хохлаган саволингизни берасиз ва жавобини оласиз. Сабаби этилган суммани тўлагансиз.

Тўртинчи йўлни ҳам тавсия этаман. Фирмага ёки бирон мутахассисга шогирд бўлиб тушсангиз жуда тез орада соҳани ўрганиб оласиз. Фақат қанчадир вақт текинга ёки кам ойликга ишлашга тўғри келади. Лекин бу муаммо эмас, сабаби жуда катта ҳаётий иш тажрибага эга бўласиз.

Хулоса.

Танлаган йўналишингизга қизиқиш ва керакли билимни олиш етарли бўлмайди агарда яна бир нарсани мустахкам ушламасангиз. Бу ўз устингизда ишлаш. Агар шу амал бўлмаса, бошланғич даражада қолип кетасиз ва юқорига кўтарила олмайсиз.

P.S. Постердаги иш Озарбайжондаги маданият маркази бўлиб, Даниел Видриг ва Заҳа Ҳадид ҳамкорлигида ишланган. Катта хажимда расмни ушбу ссилка орқали кўришингиз мумкин.